Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

Ингушетиялик депутатлар Чеченистон билан чегарага оид масала кўриладиган мажлисга келмади


Магас шаҳрида норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.
Магас шаҳрида норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Ингушетияда депутатларнинг кўпчилиги мажлисга келмагани учун Чеченистон билан янги чегарани тасдиқлаш масаласини овозга қўйишнинг имкони бўлмади.

"Интерфакс"га кўра, мажлисга масалани овозга қўйиш учун зарур бўлган 17 депутатдан 12 нафари келган холос.

Ингушетия ва Чеченистон раҳбарлари Юнус-Бек Евкуров и Рамзан Қодировлар 26 сентябрда бу икки республиканинг янги маъмурий чегараси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Ҳужжатга биноан томонлар бир-бирови билан ҳудудларининг баъзи қисмларини айирбошлаб олиши керак эди.

Шартнома ингушетияликларнинг катта қисми норозилигига сабаб бўлди ва 4 октябрдан бошлаб Ингушетия пойтахти Магас шаҳрида норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG