Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:19

Венгрия Украинада "этник венгрларга босим ўтказилаётгани учун" Киевдаги элчисини чақиртириб олди


Ғарбий Украинада икки тил - украин ва венгр тилларида ёзилган йўл кўрсаткичи.

Венгрия ва Украина ўртасидаги дипломат жанжал авж олмоқда. Будапешт Киевдан ўз элчисини чақиртириб олди ва Украинада этник венгрларга ўтказилаётган тазйиқни ҳамда икки давлат чегарасида Украинанинг ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

10 октябрь куни Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Левенте Мадяр Украинанинг анти-можар сиёсати кучайганини таъкидлади ва Киевни икки давлат ўртасида алоқаларни танг аҳволга солиб қўйганликда айблади.

Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи ҳамда НАТО аъзоси бўлмиш Венгрия Украинанинг ғарб билан яқин алоқа қилишига қарши бўлгани учун Киевга қарши эътирозларини изҳор қилиб келади.

Мадяр Украинанинг ғарбий ҳудудида яшайдиган тақрибан 100 минг этник можар “Миротворец“ украин миллатчи гуруҳи сайтида 300 га яқин исм пайдо бўлгани ва бошқа ҳолатлар туфайли хавотирда эканлигини таъкидлади. Унга кўра, рўйхатда икки давлат фуқаролигига эга венгр расмийлар ҳамда Украинадаги энтик венгрлар исмлари келтирилган. Украинада қонунларида икки фуқаролик ман этилган.

XS
SM
MD
LG