Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:59

Тошкент метросида фавқулодда ҳолат юз берди


Тошкент метроси.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълум қилишича, 11 октябрь куни соат 14 дан 24 дақиқа ўтганда Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли машрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Ундан кейин келаётган поездлар ҳам бунинг оқибатида айлана олмай қолган. Шу сабабли поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб, ҳаракати ташкил қилинди. Бунинг ортидан поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди.

“Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG