Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:44

МДҲ Мудофаа вазирлари 12 октябрда Тошкентда йиғилиш ўтказади


МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг 2017 йилги мажлиси 12 октябрда Душанбеда ўтказилган эди.

Тошкентда 12 октябрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 75-мажлиси бўлиб ўтади.

Расмий маълумотда билдирилишича, йиғилишда Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этади.

Мудофаа вазирлари учрашуви кун тартибида¸ айтилишича 20 дан ошиқ мавзу¸ хусусан¸ халқаро террорчиликка қарши кураш¸ ўзаро ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва радиацион¸ кимëвий ҳамда биологик вазиятни баҳолаш ва назоратга олиш бўйича бирлашган тизим яратиш истиқболи муҳокама қилинади.

Мазкур мажлис арафасида -11 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Арманистон, Озарбойжон ва Беларусь мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Учрашув якунида 2019 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама режалар имзоланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Белорусь ва Озарбайжон билан қўшма машғулотларини ўтказишга келишиб олинди.

XS
SM
MD
LG