Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:44

Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедраси ташкил этилади


Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни Тошкентда 11 октябрда қабул қилди.

Тошкентдаги Халқаро ислом академияси таркибида Ислом дунёсининг энг машҳур Ал-Азҳар университети кафедраси ташкил этилади. Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида мана шундай келишувга эришилди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, 11 октябрь куни Тошкентда ўтган учрашувда, кафедра ташкил этишдан ташқари мисрлик таниқли олимларнинг бу ерда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманлар ва қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар ҳам қўллаб-қувватланди.

Ал-Азҳар ўз таркибида ислом тадқиқотлари академияси, университет, маъҳадлар, жомеъ масжиди, бир қанча илмий марказларни бирлаштирган йирик расмий диний мажмуа ҳисобланади.

Ўзбекистон диний соҳадаги ҳамкорлик юзасидан Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.

“Шайх Аҳмад Таййиб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи фахрий профессори унвони берилгани ўзи учун катта шараф ва эҳтиром экани ҳамда масъулият юклашини билдирди”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG