Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:19

Юлий Юсупов: Монопол ширкатларга молиявий кўмак бериш тешик челакка сув қуйиш билан баробар!


Ўзбекистонда икки йилдан бери фаол ислоҳотлар кетмоқда, аммо давлат томонидан монополия ўрнатилган газ, электр энергияси таъминоти каби соҳаларда ҳанузгача ислоҳотлар бошланмаган, ҳатто режалаштирилмаган ҳам. Бир қатор матбуот нашрлари хабарига кўра, иқтисодиёт бўйича эксперт Юлий Юсупов Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган муҳокамаларда бу ҳақда ўз фикрларини билдирган. Мутахассисга кўра, монопол ширкатларга бот-бот қўшимча молиявий кўмак бериш тешик челакка сув қуйиш билан баробар. Қўшимча молиявий ёрдам вазиятни янада чигаллаштиради, қолаверса, аҳоли даромадларини камайтириб, инфляцияни кучайтиради. Соҳаларнинг аксарида монополизм сунъий характерга эга бўлиб, соғлом рақобат учун шароит йўқ. Хусусан, газ ва электр энергияси таъминоти тизими ҳам радикал ислоҳотларга муҳтож. “Бизга пул беринглар, ҳаммасини тўғрилаймиз!” – бу аҳоли ва давлат гарданида ўтирган барча монополистларнинг севимли шиоридир. Фақат улар ҳеч нарсани ўзгартира олмайди, чунки принципиал жиҳатдан самарасиздирлар”, дейди иқтисодиёт бўйича мутахассис Ю.Юсупов.

XS
SM
MD
LG