Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 17:45

Парламент болалар орасида тиш касалликлари кўпайиб кетганига эътибор қаратди


Ўзбекистонда болалар стоматологияси деярли йўқ бўлиб кетмоқда (“Жамият”, 5 октябрь). Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ахборотида бу ҳол танқид қилинган. Ўрганишлар жараёнида биргина пойтахт Тошкентдаги мактаб ва коллеж ўқувчиларининг 80 фоизида кариес касаллиги кузатилган. Шунингдек, илгари мактабларда фаолият юритган педиатрлар болаларни йилда икки марта тери-таносил ва гижжа билан боғлиқ касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказар эди. Афсуски, бу амалиёт бугун молиявий масалалар сабаб тўхтаб қолган. Парламент ахборотида мамлакатда гўдаклар ўлими интенсив кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 9,7 промиллега камайган бўлса-да, бу кўрсаткич Андижон ва Хоразм вилоятларида ўзгармай қолаётгани ҳам қайд этилган. Шунингдек, қонун чиқарувчи идора чекка туманлар, олис қишлоқларда аҳоли ҳамон малакали тиббий хизматга муштоқ эканига эътибор қаратган.

XS
SM
MD
LG