Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:59

Кобул Афғонистондаги муаммолар ечимига Ӯзбекистон воситачилик қилишича умид қилмоқда


Абдулло Абдулло. Душанбе, 2018, 12 октябрь
Абдулло Абдулло. Душанбе, 2018, 12 октябрь

Афғонистон ижроия ҳукуматининг раиси Абдулло Абдулло Афғонистон ҳукуматининг “Толибон” ҳаракати билан музокараларга Ўзбекистон воситачилик қилишига умид билдирди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғилишида иштирок этиш мақсадида Душанбега келган Афғонистон ижроия ҳукуматининг раиси Абдулло Абдулло 12 октябрь куни журналистларга Афғонистон тинчлик музокпраларида хизмат кўрсаётган давлатлар, жумладан Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жорий йилнинг 6-10-август кунлари “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги гуруҳ Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашувлар ўтказган эди.

“Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дўстлик алоқалари бор. Бу давлат “Толибон” ҳаракати билан ҳам тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатди. Бу ҳолат музокарларда катта ёрдам кўрсатди”, деди Абдулло Абдулло.

“Толибон” қуролли ҳаракатининг вакиллари жорий йил августида Ўзбекистон ТИВ вакиллари билан хавфсизлик, Афғонистондаги можароларни тинч йўллар билан бартараф этиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганди.

Музокараларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашевлар иштирок этди.

Айни дамда, Абдулло Абдулло “Толибон” ҳаракатининг дўстлик алоқаларига ишонмасликка чақирди:

“Толибон” ҳаракати сафларида қўшни мамлакатлардан, жумладан Тожикистон ва Ўзбекистондан кўп фуқаролар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Афғонистон ҳукуматига қарши жангларда иштирок этадилар. Бу шахсларнинг мақсади - Афғонистондан сўнг ўз давлатларига ҳам қурол билан қарши чиқишдир”.

Абдулло Абдуллонинг таъкидлашича, Афғонистон муаммосини фақат Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати тӯғридан-тӯғри музокаралар орқали ҳал қилишлари мумкин”, - деди Абдулло Абдулло.

Унга кӯра, шунинг учун ҳам Афғонистон ҳукумати сентябрь ойида Москвада ўтказилиши режалаштирилган тинчлик музокараларида иштирок этишдан бош тортиб, мамлакат ичкарисида 'Толибон" билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни маъқул кўраётганини билдирган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз давлати тинчлик жараёнларининг исталган босқичида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этишга тайёрлигини билдирган.

Шу йил мартида Тошкентда бўлиб ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича конференцияда 20 дан ортиқ хорижий давлат ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок эди.

Мазкур халқаро анжуманга “Толибон” ҳаракати ҳам таклиф этилган, лекин ҳаракатдан ҳеч ким Тошкентга келмаган эди.

2018 йилнинг августида Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббjс Станикзай бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

XS
SM
MD
LG