Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:34

ХВЖ Покистонга шошилинч кредит пакетини бериши мумкин


ХВЖ директори Кристин Лагард.
ХВЖ директори Кристин Лагард.

Халқаро валюта жамғармаси шошилинч қарз сўраган Покистонга кейинги ҳафталарда ушбу масалани муҳокама қилиш учун махсус ишчи гуруҳ юборади. Бу ҳақда ХВЖ директори Кристин Лагард 11 октябрь куни Индонезияда Покистон молия вазири Асад Умар билан бўлиб ўтган учрашув ортидан баёнот берди.

Агар келишувга эришилса, бу билан ХВЖ Покистонни 1988 йилдан бери 13- марта қутқариб қолган бўлади. Сўнгги марта жамғарма 2013 йилда Исломободга 6,7 миллиард доллар қарз берган эди.

Ҳафта бошида Покистон бош вазири Имрон Хон тўлов баланси инқирози олдини олиш учун Исломобод билан дўстона муносабатда бўлган давлатлардан ҳамда ХВЖдан 12 миллиард доллар ёрдам сўрашига тўғри келишини айтган эди.

Хитой Покистонга мамлакат орқали Ҳинд океанига чиқувчи транспорт тармоғини қуриш учун 60 миллиард доллардан кўпроқ сармоя ва қарз ажратишини билдирган.

Халқаро валюта жамғармасига сезиларли таъсир ўтказувчи АҚШ Хитой қарзини тўлай олмайдиган ривожланаётган давлатларга кредит бериб калётганини танқид қилиб келади. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Покистоннинг ХВЖ томонидан яна қутқарилиши “мантиқсиз” эканлигини, сабаби бу ёрдам маблағини Покистон Хитойга бўлган қарзларини тўлаш учун ишлатишини айтган.

XS
SM
MD
LG