Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:59

Президент фармонига биноан сайёҳлар борадиган ҳудудлардаги ресторанлар тонггача ишлайди


Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган зоналар аниқланади. Мазкур ҳудудларда Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш кучлари уч сменали режимдаги патрул хизматини таъминлайди.

Бу чоралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган 11 октябрда имзолаган “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган.

Ҳозирда Ўзбекистонда ресторан ва бошқа кўнгилочар объектлари ўз фаолиятини тунги 23.00 да якунлайди. Лекин уларнинг тунда фаолият юритишини тақиқлайдиган қонуний асослар мавжуд эмас.

XS
SM
MD
LG