Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 15:04

Қирғизистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиққанини эълон қилди


Эрлан Абдилдаев

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг истеъфосини қабул қилди.

Олдинроқ Абдилдаве истеъфо берганини оммавий ахборот воситаларига билдирган эди.

52 ёшдаги Абдилдаев вазир лавозимига 2012 йили тайинланган.

Яқинда Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султон Ташқи ишлар вазирлигидаги ҳамда дипломатик паспортлардан фойдаланишдаги қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисида баёнот берган эди.

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бу баёнотда келтирилган маълумотларни Хавфсизлик кенгаши котибиятига топширган.

Котибият 11 октябрда текширув натижаларини эълон қилди. Унда Ташқи ишлар вазирлигида қонун бузиш ҳолатлари аниқлангани айтилган.

XS
SM
MD
LG