Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:43

Сербия Эрон билан визасиз режимни бекор қилди


Сербия. Эронлик Белграддаги паркда ўтирибди.

Сербия ўз ҳудудига эронликларни визасиз киритишни тўхтатиб қўйди. Мамлакат расмийларининг айтишича, айрим эронликлар Сербия орқали Европага кўчиб боришни бошлагани учун шундай қарорга келинган.

Ўтган йилнинг 17 августида эронликлар Сербияга визасиз киритила бошланган эди. Ўшандан бери 15 минг эронлик Сербияга борган.

Сербия матбуоти Теҳрон-Белград йўналишидаги самолётлар тўла келиб, бўш қайтаётганини хабар қилиб келади.

Муҳожирларга ёрдам кўрсатиш ташкилотларининг билдиришича, Сербияга келган эронликларнинг аксари уйга қайтиш ўрнига Ғарбий Европага отланган ёки сиёсий бошпана сўраган.

Европа Иттифоқи аъзолигига номзод бўлган Сербия Хорватия каби иттифоққа аъзо давлатлар билан чегарадошдир.

Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи расмийлари Сербия Эрон билан визасиз режимни бекор қилмаса, Сербия фуқароларидан виза талаб қилишларини айтиб, таҳдид солишган.

XS
SM
MD
LG