Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 19:57

Туркия суди америкалик пасторни озодликка чиқарди


Эндрю Брансон

Туркияда суд америкалик пастор Эндрю Брансонни қамоқдан бўшатиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Пасторнинг қамалиши Туркия Ички ишлар ва Адлия вазирларига қарши АҚШнинг санкциялар жорий қилишига сабаб бўлган эди.

Туркия қамоғида 1,5 йил, кейин эса, уй қамоғида бир неча ой ўтирган Эндрю Брансон 2016 йил ёзида Туркияда муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланган эди.

12 октябрь куни суд Брансонни террорчилар билан алоқадорликда айбдор, деб топди ва 3 йилу 1,5 ойга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Лекин жазо муддатининг қолган қисмини ўташ мажбуриятидан халос қилиб, уни озодликка чиқарди.

Франс Пресс агентлигига кўра, АҚШ фуқароси Эндрю Брансонга ҳужжатлари қайтариб берилади ва у ўз юртига қайтиб кетиши мумкин.

Вашингтон Анқарадан пасторни озод қилишни талаб қилиб келаётганди.

XS
SM
MD
LG