Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:43

Германия элчиси Мирзиёевнинг Берлинга ташрифи режалаштирилаётганини айтди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг январида Германияга сафар қилиши мумкин.

Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд Германия бирлиги кунини нишонлаш давомида маълум қилди.

Дипломатга кўра, Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркел ва президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.

У шунингдек, жорий йилнинг ноябрида Германияга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ташриф уюштиришини ҳам қўшимча қилди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ва президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ҳақида расман маълум қилган эмас.

Агар Мирзиёевнинг Германияга сафари амалга ошса бу унинг президентлик лавозимидаги Европа Иттифоқи давлатларига иккинчи ташрифи бўлади.

Ўтган ҳафта Мирзиёев Францияга давлат ташрифи билан борган эди.

XS
SM
MD
LG