Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:58

Трамп Оқ уйда Туркия қамоғидан озод этилган пасторни қабул қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп Туркия америкалик пастор Эндрю Брансонни ҳибсдан озод этиганидан сўнг Анқара билан "ажойиб муносабатларни йўлга қўйиши" мумкинлигини айтди.

Трамп бу ҳақда Брансон билан Оқ уйда учрашганида айтиб ўтди.

“Биз энди Туркияга бутунлай бошқача муносабатдамиз”, — деди Трамп.

“Энди муносабатларимиз жуда, жуда яхши бўлиши мумкин”, — дея таъкидлаган Трамп.

“Биз бу халқни биламиз, пастор айтганидек, улар ажойиб халқ ва ўйлашимча, Туркия билан аслида ажойиб муносабатларни йўлга қўйиш учун бизда имкониятлар бор”, — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

Пасторнинг қамалиши Туркия Ички ишлар ва Адлия вазирларига қарши АҚШнинг санкциялар жорий қилишига сабаб бўлган эди.

Туркия қамоғида 1,5 йил, кейин эса, уй қамоғида бир неча ой ўтирган Эндрю Брансон 2016 йил ёзида Туркияда муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланган эди.

12 октябрь куни суд Брансонни террорчилар билан алоқадорликда айбдор, деб топди ва 3 йилу 1,5 ойга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Лекин жазо муддатининг қолган қисмини ўташ мажбуриятидан халос қилиб, уни озодликка чиқарди.

XS
SM
MD
LG