Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:24

Туркияда ноқонуний муҳожирлар минган юк машинаси ҳалокатга учрада, 22 киши ўлди


Turkey -- A peshmerga fighter sitting in a truck

Бортида ноқонуний муҳожирлар бўлган юк машинаси Туркияда ҳалокатга учради.

"Анадолу" агентлигининг хабар қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳат олган.

Қурбон бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Хабарларга кўра, ҳалокат Туркиянинг Измир вилояти Мендерес туманида рўй берган.

Юк машинаси Дегирменчай дарёсига қулаган. Туркия полицияси ҳалокат юзасидан текширув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG