Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 10:08

Саудия журналист йўқолиши ортидан кўриладиган чораларга жавоб берилишини билдирди


Жамол Хашогги

Саудия Арабистони журналист Жамол Хашоггининг йўқолиши ортидан мамлакатга қарши жорий қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай санкцияга муносиб жавоб қайтаришини билдирди.

Туркия расмийлари Хашогги Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

SPA агентлиги 14 октябрь куни исми ошкор қилинмаган расмий Саудия Арабистони иқтисодий ёки сиёсий таҳдидга тоқат қилмаслигини таъкидлаганини хабар қилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиб қолишига алоқадор экани аниқланса, Қироллик “жиддий жазоланиши”ни айтган эди.

Жамол Хашогги ворис шаҳзода Муҳаммaд бин Салмонга доир танқидий чиқишлари билан танилган.

АҚШ президенти Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида :

- Бу ерда даҳшатли ва жирканч бир гап бор. Агар чиндан шундай бўладиган бўлса, кўрамиз. Бунинг тагига етамиз. [Айбдор тарафлар] қаттиқ жазоланади, - деди.

Саудия Арабистони Хашоггини ўлдиргани ҳақидаги айбловларни асоссиз дея рад этиб келмоқда. Аммо Қироллик журналист 2 октябрь куни Истанбулдаги консуллик биносига кирганидан кейин, қайта чиққанини кўрсатувчи далил келтиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG