Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:46

Сўнгги 1 йил ичида Тошкент вилоятига 5- прокурор тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Салом Самадов 1963 йилда туғилган. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Олдинроқ Тошкент вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Шавкат Тўрақулович Раҳматов лавозимини тарк этгани, у ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзгани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилган эди.

Шавкат Раҳматов шу йилнинг июлида Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У 2018 йилнинг январидан вилоят прокурори сифатида ишлаб, июль ойида Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов ўрнини эгаллаганди.

Қайд этиш керакки, Раҳматов кейинги 12 ой ичида Тошкент вилоятининг тўртинчи прокурори бўлганди.

XS
SM
MD
LG