Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:57

Сув ва канализация пулини бундан буён олдиндан тўлаш лозим


“Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Эндиликда давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун мажбурий тўловлар олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Ушбу тўловлар тўланмаганида сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга мувофиқ пенсионер пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида, уч йилдан кўп бўлмаган давр учун ундирилиши белгиланди.

XS
SM
MD
LG