Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 16:02

Қримдаги техникумда содир бўлган портлашдан 10 киши ўлди (ВИДЕО)


Портлаш содир бўлган Керчь технологик техникуми.

Қримда содир бўлган портлашдан 10 киши ҳалок бўлди, 50 ка яқин киши яраланди.

Портлаш 17 октябрь куни Қрим яриморолининг шарқида жойлашган Керчь шаҳридаги техникумда рўй берди. Россия Аксилтеррор қўмитасига таяниб, ахборот агентликларининг хабар қилишича, номаълум портловчи мослама портлаган.

Олдинроқ “Криминформ” сайти манба келтирмай технологик техникум олдида газ портлагани, дастлабки маълумотларга кўра, 10 нафар одам ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

Қримдаги техникумда содир бўлган портлашдан 10 киши ўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:33 0:00

“ТАСС” агентлиги эса исми ошкор қилинмаган расмийга таянган ҳолда бир “неча одам“ ҳалок бўлганини хабар қилган.

Украинага қарашли бўлган Қрим Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган.

XS
SM
MD
LG