Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2023, Тошкент вақти: 23:30

Турк терговчилари Саудия Арабистони консулхонасини иккинчи марта тинтув қилди


Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонаси дарвозаси.
Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонаси дарвозаси.

Бедарак йўқолган Жамол Хашогги ишини тергов қилаётган Туркия терговчилари 18 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасини иккинчи марта тинтув қилди.

Саудия қиролининг танқидчиси бўлган Жамол Хашогги 2 октябрь куни Саудиянинг Истанбулдаги консулхонасига ҳужжат расмийлаштириш учун келган ва қайтиб чиқмаган.

17 октябрь куни айрим турк нашрлари Саудиядан келган қотиллар тўдаси Хашоггининг танасини аста-секинлик билан майдалаб, ўлдиргани ҳақидаги иддаоларни тарқатди.

Гувоҳларнинг айтишича, терговчилар консулхона боғини ҳамда автомобилларини ҳам тинтув қилган. Консулхона 15 октябрь куни илк марта тинтув қилинган эди.

Биринчи тинтув ортидан 16 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консули Муҳаммад Утайба Туркияни тарк этди.

17 октябрда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиб, Хашоггининг йўқолишини муҳокама қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу ҳолат бўйича Помпео тўлиқ ҳисобот тайёрлашини кутаётганини билдирган.

17 октябрь куни Yeni Safak газетаси Хашогги сўроқ қилингани ва қийноққа тутилгани акс этгани иддао қилинаётган аудиоёзувни эълон қилган. Хабарда ёзилишича, Хашоггини сўроқ қилганлар унинг панжаларини кесиб ташлаган. Журналист етти дақиқада вафот этган. Бунинг ортидан Хашоггининг бошини кесиб ташлашган, танасини эса, бўлакларга бўлишган.

XS
SM
MD
LG