Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 07:09

ИИВ Сурия ва Ироқдан қайтмоқчи тожикистонликларга ёрдам таклиф қилди


Тожикистон ИИВ Яқин Шарққа бориб, экстремистлар сафига қўшилган, бироқ ватанга қайтмоқчи бўлган юртдошларга ёрдам беришни ваъда қилмоқда.

Бу ҳақда вазирликнинг «Қонун ва жамое» (“Қонун ва жамият”) газетасининг сўнгги сонида берилган эълонда айтилган.

Вазирлик баёнотида Сурия ва Ироқдан ватанга қайтиб тинч ҳаёт тарзини бошламоқчи бўлганларга Тожикистон республликаси ИИВнинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш Бошқармасига мурожаат қилишлари тавсия қилинган.

Бу ишни +992 93 444 00 66 телефонига қўнғироқ қилиш ёки Вайбер, ИМО, Телеграмм ёки Ватсапга ёзиш билан амалга ошириш мумкин. Шахсий ҳимоя кафолатланиши, шунингдек, мурожаат натижалари юзасидан хабардор қилиш ваъда қилинди.

ИИВ маълумотларига кўра, сўнги ойларда ҳуқуқ-тартибот идоралари тўрт нафар фуқаронинг ватанга қайтишига ёрдам берди, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

ИИВ Яқин Шарқдан қанча инсоннинг кўнгилли тарзда юртга қайтгани юзасидан маълумот бермади, бироқ бундан аввал Тожикистон ҳукуматининг ёрдами билан 70 дан ортиқ Сурия ва Ироқдаги экстремистларга қўшилиб қолган ёш йигитлар юртга қайтгани борасида айтилган эди.

Бундан аввал “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳи назорати остидаги ҳудудларда ёки Туркия-Сурия чегарасида бўлиб кўнгилли равишда юртга қайтган 60га яқин киши авф этилган эди.

Сурия ва Ироқда 2015 йилда “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳ ташкил этилганидан сўнг 1100 дан ортиқ тожикистонлик Яқин Шарққа йўл олиб террорчилар сафига қўшилган эди. Шу йиллар мобайнида камида 300га яқин тожикистонлик бу мамлакатларда бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG