Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:30

Худойберди Тўхтабоев ўзбек болалар адабиётидаги жанр қашшоқлигини танқид қилди


Дунё адабиётида болалар учун йигирма тўрт жанрда асарлар ёзилмоқда, ўзбек адабиётида эса жанр қашшоқлиги кузатилмоқда (“Ҳуррият”, 24 октябрь). Ўзбекистон халқ ёзувчиси миллий болалар адабиётининг шу каби муаммоларига эътибор қаратиб, китоб расталарини такрор-такрор босиладиган эртак тўпламлари ва “Ўзинг бўя” туркумидаги юпқа китобчалар эгаллаб олганини танқид қилган. “Шу кунларда болалар адабиёти, айниқса, насрий асарларга жуда катта эҳтиёж сезяпти. Бу турда болалар севиб ўқийдиган асарлар яратилмаяпти… Эртакларга ортиқча ружу қўйиб, бугунги кун болалари ҳаётига бағишлаб китоб олиб келган ёзувчини камситадиган ноширлар бор, уларга аламли сўз айтгим келади. Афсуски, айтолмайман. Айтсам, ўзимнинг китобимни ҳам чиқармай қўйишади”, деган атоқли адиб.

XS
SM
MD
LG