Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2020, Тошкент вақти: 05:10

Бош прокуратура оналар ва болаларни муҳофаза қилишда жиддий камчиликларни аниқлади


Бош прокуратура мамлакат вилоятларида болалар касалликларини эрта аниқлаш, оналикни муҳофаза қилиш борасида жиддий камчиликларни фош қилди (“Ҳуқуқ”, 25 октябрь). Ҳомиладор аёлларга керакли дори-дармон берилмагани сабабли уларнинг 256 минг нафардан кўпроғида (37,6 фоизи) камқонлик аниқланган. Туғиш ёшидаги 502 мингдан зиёд аёл тиббий кўрикдан ўтказилмаган, 287 мингдан зиёд аёлга эса аниқланган касаллик бўйича соғломлаштириш чоралари кўрилмаган. Ҳомиладор аёлларнинг скрининг текширувидан ўтказилмагани оқибатида 2663 нафар чақалоқ туғма нуқсон билан туғилган. Шунингдек, мамлакат бўйича 316 нафар орттирилган иммунитет вируси (ОИВ) касаллиги билан хасталанган аёллар фарзандли бўлган. Бош прокуратура вакили Абдуқаҳҳор Муллажоновга кўра, болаларга ташхис қўйиш ва даволашда ҳам жиддий хатолар қайд этилган. Масалан, Мингбулоқ туманида яшовчи А.Ботировга (икки ёшли ўғил бола) “гинеколог кўриги” тавсия этилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG