Линклар

Шошилинч хабар
18 феврал 2020, Тошкент вақти: 20:56

Матбуот: Нега ўзбекча “Ахборот”да Путиннинг русча нутқи таржимаcиз берилди?


Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи кунлари “Ахборот” теледастурининг ўзбекча эфирида Путин ва унинг вазирлари нутқи рус тилида, таржимасиз эфирга узатилди (“XXI аср”, 25 октябрь). “Бизда рус тили иккинчи давлат тили деб белгиланганми ёки юртимизнинг 100 фоиз аҳолиси рус тилини билиши шартми?” дея савол қўйилади мақолада. Қайд этилишича, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига қарийб 30 йил тўлган бўлса-да, мазкур тил банк-молия, дипломатия, юриспруденция каби муҳим тармоқларда ҳали ҳам ҳақиқий ўрнини топмаган. Ўзбекистонда давлат идораларида ўзбек тилида эмас, бошқа тилларда иш юритилаётган экан, ўзбек тили ҳали тузук-қуруқ давлат тили бўла олмабди, дея хулоса қилади газета.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG