Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 00:20

Россия бўйлаб Cталин қатағонлари қурбонларини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда


Cиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни арафасида Россия бўйлаб “Исмларни қайтариш” акцияси бўлиб ўтмоқда.

"Тоталитар давлат нафақат одамларни ўлдирарди – уларнинг номларини тарихдан ўчириб ташлашга, номларини бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қиларди. Ислмарни қайтариш, ҳалок этилганлар хотирасини тиклаш – бу диктатурани инкор этиш, озодлик сари ташланган қадамдир ", - дейилади тадбирк ташкилотчиси "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти баёнотида.

Москвадаги Лубянка майдонида эрталаб соат 10 дан кечки 10 га қадар Совет террори пайтида ҳалок этилганларнинг номлари ўқилади.

Биргина Москва шаҳрининг ўзида 40 мингдан кўпроқ одам отиб ташланганди.

Хотирлаш акцияси 12 бор ўтказилаётган эса-да, ҳалиям исмлари ўқилмаганлар бор.

Москва ҳокимияти Лубянкада таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани важи билан дастлаб ушбу тадбирни ўтказишга изн бермади.

"Исмларни қайтариш" акцияси Варшава, Прага, Лондон ва Вашингтонда ҳам ўтказилади.

Совет диссидентларига кўра, Россиянинг ҳозирги ҳукумати сиёсий қатағонларни давом эттирмоқда.

Сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш маросими Россияда 1991 йилдан буён нишонланади.

XS
SM
MD
LG