Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 05:32

Ўзбекистонда ички озиқ-овқат бозорини таъминлаш назорат остига олинади


Uzbekistan - food for Uzbek workers

Norma.uz сайтининг 30 октябрда хабар беришича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги қарори билан мамлакат аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан "узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари" қабул қилинди.

Қарорга кўра, ушбу ҳужжат мамлакат аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.

2019 йил 1 январдан бошлаб ички истеъмол бозори озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлана бошлайди.

Бозорнинг таъминланиш даражаси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади, дейилади хабарда.

Бундай баҳолаш тартиби бир ой муддатда тасдиқланиб, амалиётга жорий этилади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштиришда прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинади.

1 ноябргача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимлари хатловдан ўтказилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG