Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Покистонда суд куфрда айбланиб ўлимга ҳукм этилган насроний аёлни оқлади


Асиа Биби куфрда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилганди
Асиа Биби куфрда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилганди

Покистонда суд Асиа Бибига чиқарилган ўлим жазосини бекор қилди

Насроний аёл 2010 йилда Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топилганди.

Аммо Асиа Биби мазкур айбловни рад этиб келади.

Суд қарори Покистоннинг қатор шаҳарларида норозилик намойишларини уйғотди.

Одамлар йўлларни беркитиб қўйишди.

Покистон пойтахти Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Қатор сиёсатчилар ҳукуматдан истеъфо беришни талаб қилди.

Асиа Биби Покистонда куфрда айбланиб ўлимга ҳукм этилган биринчи айлдир.

2012 йилда Франция маҳкумга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини билдирди, Москва патриархи Кирилл эса Покистон ҳукуматига мурожаат қилиб, аёлни афв этишни сўради.

XS
SM
MD
LG