Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:34

Бош прокурорга бош вазир ўринбосари вазифаси ҳам юклатилди


Бош прокурор Отабек Муродов (суратда чапда)
Бош прокурор Отабек Муродов (суратда чапда)

Ўзбекистон президенти 31 октябрь куни мамлакат бош прокурори Отабек Муродовни шу ҳафта бошида ишдан олинган Зойир Мирзаев ўрнига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади.

Ўзбекистон маҳаллий матбуотига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўткган йиғилишда маълум қилинган.

Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент топшириғига кўра бош прокурорга янги вазифа юклатилганини айтган.

Шу билан бирга Бош прокуратурага қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг самарали фаолият олиб боришида кўмаклашиш ва бу соҳада қонуннинг қатъий ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган.

29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирлагани учун ишдан бўшатилганди.

XS
SM
MD
LG