Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

ТОШКЕНТ – “Ноқонуний бузилган Сергели ярмаркаси ўрнида қачон савдо мажмуаси қурилади?!”


ТОШКЕНТ – “Ноқонуний бузилган Сергели ярмаркаси ўрнида қачон савдо мажмуаси қурилади?!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00
Бевосита линк
СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели туманидан ёзмоқдамиз. Сергели савдо ярмаркаси нафақат туманимизда, балки бутун Тошкентда ном чиқарган эди. Аммо туман ва шаҳар раҳбариятининг айби билан бир пайтлар обод бўлгамаскан бугун вайронага айланди.
2017 йил Ўзбекистон Президентининг деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва улар ўрнида замонавий савдо мажмуаларини қуриш борасида қарори чиққан эди. Қарорда деҳқон бозорларини 2017-2019 йил давомида замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуриш белгиланган. Аммо Сергели ҳокимияти мазкур қарорни қўпол равишда бузди.
2017 йили “Сергели экоқурилиш” МЧЖ туман ҳокимлигига ярмарка ҳудудида кўп қаватли уй қуриш таклифи билан мурожаат қилади. 2017 йил 2 ноябрда шаҳар ҳокими Р.Усмоновнинг ярмаркани Сергели-6 массивидаги деҳқон бозори ҳудудига кўчириш ҳақида 1479-сонли қарори чиқади. 2018 йил 15 мартда эса яна ўша жаноб Р.Усмонов ярмаркани бузиш ҳақидаги 430-сонли қарорга имзо чекади. 2018 йил 29 март куни Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбари Г.Расулов ярмарка жойлашган 1,1 гектар ерни “Сергели экоқурилиш” МЧЖ кўп қаватли уй қуриш учун ажратиш ҳақида хулоса берди. Айтиш жоизки, шаҳар ҳокимининг икки қарори ҳам, кадастр бошқармаси раҳбарининг хулосаси ҳам Президент қарорига зид эди!
2018 йил 2 апрель куни шаҳар ҳокимлиги ярмаркани бузишгарухсат беради. “Сергели экоқурилиш” МЧЖ ярмаркани бир неча кун ичида ер билан битта қилади.
Тадбиркорлар ҳокимият мутасаддиларининг ноқонуний хатти-ҳаракати устидан Сергели тумани маъмурий судга мурожаат қилдик. Маъмурий суд томонидан 2018 йил 24 августда қабул қилинган қарорида туман ҳокимлигининг зарарни қоплаш борасидаги хатолари кўрсатиб ўтилди.
Ниҳоят, кўпчилик интиқиб кутган қарор ҳам қабул қилинди. 2018 йил 14 сентябрь куни шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов раҳбарлигидаги мажлисда ярмарка ҳудудида кўп қаватли уй қуриш режаси рад этилди. Мажлис баённомасига кўра, Сергели ҳокимлиги шаҳар ҳокимлигига 10 кун ичида замонавий ярмарка қуриш борасида таклиф бериши керак эди.Аммо Сергели ҳокимлиги обод ярмаркани вайронага айлантиргани етмагандек, ҳокимликка мазкур ҳудудда замонавий савдо мажмуаси қуриш борасида таклиф беришни ҳам пайсалга солиб келмоқда.
Шаҳар ва туман раҳбарларининг масъулиятсизлиги сабаб обод ярмарка вайрон бўлди. Шу даражада қаровсиз аҳволдаки, бу ерда ҳатто одам жасади ётибди.
Кўп сонли тадбиркорлар номидан ярмарка ҳудудида замонавий савдо мажмуаси қуриш борасида ёрдам сўраб қоламиз”.

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG