Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:50

Twitter покистонлик радикал имом саҳифасини ёпиб қўйди


Покистон расмийларининг билдиришича, куфрда айбланиб ўлимга ҳукм этилган насроний аёлга чиқарилган ҳукмни бекор қилган Олий суд, бош вазир ҳамда ҳарбийларни кескин танқид қилиб, покистонликларни уларга ҳужум қилишга ундаган радикал имомнинг Twitter акаунти ёпиб қўйилган.

Айтилишича¸ Покистон телекоммуникациялар бошқармаси Twitterдан Ходим Ҳусайн Ризвийнинг ижтимоий тармоқдаги ҳисобини ёпишни илтимос қилган. Ризвий етакчилигидаги “Таҳрики Лаббайик” партияси аъзолари Асиа Бибига чиқарилган ўлим жазосини бекор қилган Олий суд судьяларига таҳдид қилмоқда¸ ҳукмга норозилик сифатида уч кун давомида кўчаларни тўсиб қўйган.

Расмийларнинг айтишича, Олий суд ошпазлари ва ишчиларини судьяларни ўлдиришга ундаган Ризвийга “нафрат уйғотиш ҳамда зўравонликка чорлаш” айбловлари қўйилган. Twitter ҳали мазкур ҳолатни изоҳлагани йўқ.

Хабарларга кўра, Бибига чиқарилган ўлим жазоси бекор қилиниши ортидан намойишга чиққан юзлаб одам безорилик, бировнинг мулкига ўт қўйиш ҳамда зўравонликда айбланиб, қўлга олинган.

Асиа Биби 2010 йилда Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топилган¸ аммо насроний аёл мазкур айбловни рад этиб келади.

Асиа Биби Покистонда куфрда айбланиб ўлимга ҳукм этилган биринчи аёлдир.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG