Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 03:38

Матбуот анжуманида Трамп билан тортишган CNN мухбирининг Оқ уйга кириши тақиқланди


АҚШ президенти маъмурияти 7 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Дональд Трамп билан тортишган CNN телеканали мухбири Жим Акоста (Jim Acosta)нинг Оқ уй медиа тадбирларига кириши учун берилган рухсатномани бекор қилди.

Акоста Лотин Америкасидан АҚШ жанубий сарҳадига қараб йўлга чиққан мигрантлар карвонининг¸ Трамп томонидан оралиқ сайлов даврида истило деб тақдим этилганини президентнинг муҳожирларга қарши янги кампанияси сифатида танқид қилди ва бу луқмага Трамп ниҳоятда жаҳл билан жавоб қайтади.

Журналистни “сохта хабар тарқатаëтганликда” айблаган Трамп¸ ундан микрофонни ўчиришни сўради. Микрофонни Акоста¸ қўлидан тортиб олмоқчи бўлган Оқ уй матбуот хизматининг аëл ходимаси қўлини¸ “Мени маъзур тутасиз хоним”¸ дея четга сурди.

Оқ уй Акоста рухсатномаси ана шу ҳаракат учун бекор этилганини иддао қилди¸ ўз мухбирини ҳимоя қилган CNN телеканали эса¸ Трампга ўнғайсиз саволлар бериб келган Акостадан шу тарзда ўч олинганини билдирди.

7 ноябрь кунги матбуот анжумани Трампнинг журналистлар билан шундоқ ҳам совуқ муносабатларини янада ëмонлаштирди.

XS
SM
MD
LG