Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 21:06

Ўзбекистон мудофаа вазири АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди


Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов 8 ноябрь куни АҚШ мудофаа вазирининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Колин Жексон бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Пентагон вакилларига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблум ҳамроҳлик қилган.

АҚШ қуролли кучлари делегацияси Ўзбекистонга икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасида халқаро ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун ташриф буюргани маълум бўлди.

Учрашув чоғида Афғонистондаги вазиятни ўнглаш, халқаро терроризмга барҳам бериш ҳамда минтақада тинчликни барқарор тутиб туриш бўйича фикр алмашилган.

XS
SM
MD
LG