Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:59

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Берлинда немис расмийлари билан учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлин сафари доирасида 8 ноябрь куни Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Афғонистондаги вазият муҳокамаси чоғида Афғонистонда тинч мулоқотни бошлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланган ва бу мамлакатдаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари таъкидланган.

Шу куннинг ўзида Берлин шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Томас Баггер ҳам билан учрашган.

Учрашувда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан батафсил фикр алмашилган.

Шу куни Абдулазиз Камилов Берлинда Германия Бундестаги вице-президенти Ҳанс-Петер Фридрих билан ҳам учрашув ўтказган.

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқалар, жумладан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов Германияга сафар қилган ўзбек расмийларидан иборат делегацияга бошчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG