Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 04:44

Ғарб дипломатлари Туркманистондаги “тарбия муассасаси”га ташриф буюришди


Иллюстратив сурат.

Германия, Франция, Италия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик миссияси ҳамда ЕХҲТ Маркази, БМТ Тараққиёт Дастури ваколатхонаси, ЮНИСЕФ ва БМТнинг Превентив дипломатия Минтақавий Маркази раҳбарлари ва вакиллари 2018 йилнинг 6 ноябрь куни Туркманистоннинг Ахал вилоятидаги тарбиявий муассасага танишув ташрифи билан бордилар. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада муассасанинг номи, қаерда жойлашгани ва мақомига аниқлик киритилмаган. Унда қайд этилишича, дипломатик корпус вакилларининг ташрифидан мақсад мазкур тарбия маскани фаолияти, унинг моддий-техник базаси, у ердаги маҳбусларга яратилган шароит билан танишиш бўлган.

SNG.Today нашрининг Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, мазкур ташриф чоғида чет эллик дипломатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўзлари гувоҳ бўлган ҳолатга ижобий баҳо беришган.

“Чет эллик ташрифчилар муассасанинг вояга етмаган тарбияланувчилари тўлақонли камол топишлари, касб ўрганишлар, таълим олишлари, ҳордиқ чиқаришлари учун, энг асосийси, тузалиш йўлига ўтишлари, кейинчалик уларнинг жамиятга интеграциялашуви учун барча шарт-шароит яратилганини қайд этдилар", дейилади нашр хабарида.

Узоқ йиллар давомида Туркманистон расмийлари жазо муассасаларига халқаро кузатувчиларни қўймагани учун танқид қилиб келинган.

XS
SM
MD
LG