Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:35

Россия Афғонистон бўйича анжуманга мезбонлик қилмоқда


Сергей Лавров Афғонистон бўйича анжуманни очиб берди

Россия Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари иштирокидаги Афғонистон бўйича анжуманга мезбонлик қилмоқда.

Москвадаги АҚШ элчихонаси музокараларга ўз дипломатини йўллаган.

9 ноябрда анжуманни очиб берган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров унинг тинчлик музокараларига йўл очишига умид билдирди.

"Тадбир ташкилотчиси бўлган Россия ўз ўрнини афғонлараро диалогнинг бошланишига ёрдам бериш ниятида бугунги анжуманга йиғилган Афғонистоннинг минтақавий ҳамкорлари ва дўстлари билан ишлашда кўради," деди Сергей Лавров.

Бу анжуман Россиянинг Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини бошлашга қаратилган иккинчи уринишидир.

Россия сентябрь ойида ҳам ўхшаш анжуманни ўтказишга уринган, аммо афғон расмийлари унда иштирок этишдан бош тортганди.

Бу гал ҳам Афғонистон ҳукумати ўз вакилларини йўллагани йўқ, бироқ анжуманда ҳукумат тайинлаган Тинчлик Кенгашининг аъзолари қатнашмоқда.

XS
SM
MD
LG