Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:54

Ақтўбедаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг яқинларига 5200 долларлик товон тўланади


Kazakhstan - The judge Serik Makhambetov. The court over bus fire in Aqtobe. 10 September 2018
Kazakhstan - The judge Serik Makhambetov. The court over bus fire in Aqtobe. 10 September 2018

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчиларига 9 ноябр куни ҳукм ўқилди.

Вилоят суди матбуот хизмати хабарига кўра, жами 5 айбланувчига жазо тайинланган.

“Автобус ҳайдовчиларига суд 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Улар кейинги 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлай олишмайди”, дея хабар берди “Интерфакс” агентлиги.

“Азия транзит сервис” ширкати механигҳамда ширкат раҳбари 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Улар суд залида қамоққа олинди.

Суд қарорига мувофиқ,судланувчилар ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида (5300 доллар атрофида) товон пули тўлашади.

2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида, Самара-Чимкент трассаси 1068-километрида ҳайдовчилар билан бирга жами 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди.

Автобуснинг ёниб кетишига техник носозлик ва хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик сабаб бўлгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG