Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:04

Халқаро ҳамжамият Украина шарқида айирмачилар ўтказган сайловларни қораламоқда


11 ноябрь куни Украина шарқидаги Донецк ҳамда Луганск вилоятларининг россияпараст айирмачилар бошқарувида бўлган ҳудудларида ўтказилган сайловларни халқаро ҳамжамият кескин танқид қилмоқда. Франция ва Германия сепаратчилар ўтказган сайловларни “ноқонуний” деб атади.

Расмий Киев ўтказилган сайловлар 2014 йилнинг апрелидан бери 10 300 дан ошиқ одам умрига зомин бўлган можарони тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни янада мушкуллаштиришини айтди.

Россия расмийлари эса, Донецк ва Луганск етакчиси ҳамда маҳаллий вакиллик органлари аъзоларини тайинлаш учун ўтказилган сайловлар конфликтни тўхтатишга кўмаклашишини иддао қилди.

Россия матбуоти тарқатган хабарларга кўра, деярли барча бюллетенлар санаб бўлинганидан кейин, Донецк вилоятидаги айирмачиларнинг амалдаги етакчиси Денис Пушилин 61 фоиз тўплагани маълум бўлган.

Қўшни Луганскдаги айирмачиларнинг амалдаги етакчиси Леонид Пасечник эса 68 фоиз овоз тўплаган.

Германия канцлери Ангела Меркель билан Франция президенти Эммануэль Макрон эълон қилган қўшма баённомада “Сайлов деб аталаётган бу ҳодиса Украинанинг ҳудудий бирлиги ҳамда суверенитетига путур етказади”, дейилади. Икки президент ушбу баённомани эълон қилишидан аввал 11 ноябрь куни Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллигига бағишланган маросимлар давомида Украина президенти Петро Порошенко билан учрашди.

XS
SM
MD
LG