Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:07

Покистонда Twitterдан Асия Биби чет элда юргани иддао қилинган “ёлғон” постларни ўчириш сўралди


Покистон Информация вазири Фавод Чодри

Покистон ҳукумати ўтган ойда Покистон суди оқлаган насроний аёл хорижда юргани иддао қилинаётган “ёлғон” постларни ўчиришни Twitter ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлардан сўради.

12 ноябрь куни ҳукумат Асия Биби аслида Покистонда эканлигини, унинг хорижда юргани иддао қилинган постлар ёлғон эканлигини билдирди. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Биби радикал диндорлар унинг умрига таҳдид солаётгани учун Исломободда номаълум жойда сақланмоқда.

Информация вазири Фавод Чодри Биби папа Франциск билан учрашгани тасвирлангани иддао қилинган сурат аслида икки йил олдин олинганини, унда Биби эмас, балки унинг қизи тасвирланганини айтди.

Чодрининг сўзларига кўра, ёлғон постлар туфайли суратларнинг бирида тасвирлаган ҳуқуқшунос Фазал Хан умрига таҳдид солишмоқда.

AP агентлиги билан суҳбатда Чодри “бу каби ёлғон постлар туфайли одамлар ўлиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирди.

Суратлар Покистонда ижтимоий тармоқларда кенг бўлишилган.

Биби Асия 2010 йилда Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо ўтган ойда Покистон Олий суди унга чиқарилган қарорни бекор қилди. Натижада Покистон бўйлаб диндорлар намойишга чиқиб, расмийлардан Бибини қатл қилишни талаб қила бошлади.

Покистон ҳукумати 3 ноябрь куни радикал “Таҳрики Лаббайик” партияси билан Олий суд қарори “қайта кўриб чиқилгунича” Биби мамлакатдан чиқарилмаслиги бўйича келишувга эришиши ортидан намойишлар тинчиди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG