Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:24

ДСҚ: Бензин ишлаб чиқариш кўпайиб, нефть қазиб олиш камайди


2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 6,2%га ошиб, 966,8 минг тоннага етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисобот даврида дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 900,1 минг тоннани ташкил қилган, яъни бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,6%га ошган.

Айни пайтда нефть қазиб олиш 9,2 фоизга қисқартирган: жорий йилнинг 10 ойида 624,3 минг тонна нефть қазиб олинган.

Табиий газ қазиб олиш ҳажми қарийб 49,46 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп.

2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,74 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати олди, бу 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 10,5 фоизга кўпдир.

XS
SM
MD
LG