Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:46

Эронда этник араблар махфий қатл қилинаётганига оид хабарлар хавотир уйғотмоқда


22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад давомида амалга оширилган қуролли ҳужум натижасида 25 одам ҳалок бўлган эди.
22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад давомида амалга оширилган қуролли ҳужум натижасида 25 одам ҳалок бўлган эди.

Инсон ҳуқуқлари Amnesty International ташкилоти Эрон расмийларини Аҳвоз шаҳрида яқинлари билан алоқага чиқишига йўл берилмай тутқунликда ушлаб турилган араблар ҳақида зудлик билан маълумот беришга чақирди.

Ташкилотнинг бу чақириғига кейинги кунларда 22 араб “махфий тарзда” қатл этилгани ҳақидаги хабарлар туртки бўлди. Эрон расмийлари бу хабарларни рад этмоқда.

Amnesty International ташкилоти маълумотларига кўра, 24 сентябрдан бери 600 га яқин аҳвозлик араб қўлга олинган бўлиб, расмийлар уларга ўз яқинлари билан алоқага чиқишга изн бермаяпти.

22 сентябрь куни Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад давомида амалга оширилган қуролли ҳужум натижасида 25 одам ҳалок бўлган эди.

Эрон расмийлари ҳужумни “Аҳвозни озод қилиш араб ҳаракати” (ASMLA) амалга оширганини иддао қилмоқда. ASMLA ҳаракати Эроннинг нефтга бой Хузистон вилоятида этник араблар учун алоҳида давлат тузилишига эришиш учун курашиб келади.

ASMLA вакиллари 22 сентябрь куни қилинган ҳужумни қоралаб, унга алоқалари йўқлигини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG