Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

Британиялик мусулмонлар қироллик расмийларини Асия Бибига сиёсий бошпана беришга чақирди


Асия Биби
Асия Биби

Британиялик таниқли мусулмонлар, жумладан, уч имом мамлакат расмийларини ўтган ойда Покистон суди оқлаган насроний аёлга сиёсий бошпана беришга чақирди.

Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жавидга юборилган мактубни парламентнинг 15 аъзоси имзолаган.

Асия Биби 2010 йилда Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо ўтган ойда Покистон Олий суди унга чиқарилган қарорни бекор қилди. Натижада Покистон бўйлаб диндорлар намойишга чиқиб, расмийлардан Бибини қатл қилишни талаб қила бошлади.

Покистон ҳукумати 3 ноябрь куни радикал “Таҳрики Лаббайик” партияси билан Олий суд қарори “қайта кўриб чиқилгунича” Биби мамлакатдан чиқарилмаслиги бўйича келишувга эришиши ортидан намойишлар тинчиди.

Бибининг турмуш ўртоғи Покистонда оиласига солинаётган таҳдидлар туфайли ғарб давлатларидан сиёсий бошпана беришни сўраган.

Жавидга юборилган мактубда “Аксар британиялик Асия Биби ва унинг оиласи хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўришни қўллашига ишончимиз комил. Толерант бўлмаган кичик гуруҳлар бунга қарши бўлса, уларнинг талаблари бажарилмаслиги керак”, дейилади.

XS
SM
MD
LG