Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:04

Саратовда ҳалокатда ўлган 5 ўзбекистонликнинг шахси аниқланди


2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.
2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

Россиянинг Саратов вилояти ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида ўлган 5 ўзбекистонликнинг шахси аниқланди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) берган маълумотга кўра, ўзбекистонликларнинг жасади Озинский тумани марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.​

Ҳалок бўлганларнинг шахсига доир маълумотлар

ФВВ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, шу йилнинг 17 ноябрь куни Москва вақти билан соат 12:00ларда Саратов области Озинский райони ҳудудида юк поезди ва «Сетра» русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳалокат натижасида автобусда 5 ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 қозоғистонлик эса тан жароҳати олган.

Ҳалок бўлган йўловчилар рўйхати:

1. Абдуманноб Maxмуталиевич Бозоров, 1975 йилда туғилган;

2. Алимардон Қосималиевич Эгамов, 1986 йилда туғилган;

3. Гулхумор Жумабоевна Қосимова, 1987 йилда туғилган;

4. Орзихон Ўктамовна Халилова, 1987 йилда туғилган;

5. Муроджон Юсупович Заидов, 1975 йилда туғилган.

Расмий маълумотга кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Озинский тумани марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.

Айни пайтда, ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига тўлиқ аниқлик киритиш, яқин қариндошларига хабар бериш бўйича ташкилий ишларни амалга оширилаётгани хабар қилинди.

Россия полицияси ҳайдовчига иш очди

Шунингдек, "Интерфакс" агентлигининг хабар қилишича, Россия полицияси поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчисига нисбатан нисбатан жиноий иши очилган.

Хабарда айтилишича, 61 яшар ҳайдовчи Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 264-моддаси, 5-қисми билан йўл ҳаракати қоидаларини бузишда гумон қилинмоқда ва у ҳисбга олинган.

Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Канат Шеккалиев 17 ноябрь куни ҳалокатда жароҳатланган ҳайдовчи ва ёрдамчиси оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганини маълум қилганди.

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, шифохонага тушган қозоғистонликлардан бирининг аҳвол оғирдир, аммо бу шахс ҳайдовчими ёки унинг шериги - бунга ҳануз аниқлик киритилмади.

Ҳалокат тафсилотлари

Россиянинг РИА Новости хабарига кўра, 17 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, "Энгелс—Ершов—Озинский" трассасининг 1-километрида "Саратов — Уляновск" йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашган.

"Автобусда 7 киши бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 нафари қозоғистонлик. Ўзбекистон фуқароларининг барчаси ҳалок бўлган, қозоғистонликлар шифохонага ётқизилган", дейилади РИА Новости хабарида.

Россия матбуотига кўра, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилган бўлса-да, кесишмадан ўтишга уринган.

2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG