Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:49

Келаси йили давлат бюджети тушумининг 102 трлн. сўмга етиши прогноз қилинди


17 ноябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2019 йилги Давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатига оид режани муҳокама қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, 2019 йилда давлат бюджети даромадларининг тушуми 102,6 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,2 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хабарда давлат бюджетига тушумларнинг, бу йилги кўрсаткичга нисбатан, 37,8 фоиз ўсиши режаланаётгани айтилган.

Шунингдек, келаси йилдаги давлат бюджети ҳаражатларининг 107,1 трлн. сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Айтилишича, ҳаражатларнинг асосий қисми ижтимоий соҳалар - мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини бажариш учун 6,3 трлн. сўм маблағ ажратиш ва бунинг ҳисобига 478 та аҳоли пунктида турмуш шароитлари яхшилаш режаланмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган лойиҳада 2019 йилдан солиқ ва мажбурий тўловлар турини 19 тадан 15 тагача камайтириш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG