Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:00

“60 минг долларлик маош учун Ўзбекистонга бормайман”


“Умид” жамғармаси йўлланмаси билан хориждаги нуфузли университетни тугатиб Канададаги каучук ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бирига раҳбарлик қилаëтган 47 яшар олим ва тадбиркор Анвар Бўроновнинг фикрича, “Мирзиëевнинг ислоҳотлари таназзулга юз тутмоқда".

Бўронов Ўзбекистон қалампир ишлаб чиқариш борасида Ҳиндистон каби давлат билан беллаша олмайди ëки товуқ гўшти етиштириш борасида етакчи давлатлар билан рақобат қила олмайди, деб ҳисоблайди.

Анвар Бўронов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:57 0:00

Анвар Бўронов - Ўзбекистонга бориб ишлаш таклифини олганлардан бири. Озодлик билан суҳбатда Бўронов Ўзбекистонга мулозим сифатида эмас, мустақил тадбиркор сифатида бориб ишлаш ниятини айтди:

- Мен 60 минг доллар маош (йилига) учун ишлайдиган мавқедан аллақачон ҳатлаб ўтганман. Ўзбекистонда мустақил тадбиркор сифатида фаолият олиб борган бўлардим. Ҳозир Канада давлат грантлари иштирокидаги лойиҳада ишлаяпман. Ўзбекистонга бориб бир мулозимга ëрдамчи бўламанми? Ўз вақтида Тошкентда ишлаб мулозим бўлиш самарасизлигини тушуниб етганман.

Ўзбекистонда юқори малакали мутахассисларга йилига 60 минг доллардан кам бўлмаган миқдорда ойлик бериладиган бўлди. Бу миқдор президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Президент Каримов томонидан 1997 йили “Умид” жамғармаси ташкил этилган эди.

Бу жамғарма давлат бюджети ҳисобидан истеъдодли ёшларни танлаб¸ уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли ўқув юртларида ўқитишни мақсад қилган эди.

Жамғарма низомига кўра¸ АҚШ, Англия, Франция, Японияга ўқишга юборилган ўзбек талабалари ўз ватанига қайтиб¸ олган билимларини Ўзбекистон равнақи учун сарфлаши лозим эди.

Аммо “Умид” жамғармаси юборган ўзбек талабаларининг аксарияти Ўзбекистонга қайтиб ишлашни истамагани ортидан¸ бу жамғарма 2003 йили расман тугатилган.

XS
SM
MD
LG