Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 15:14

Умуртқасидан лат еган Янукович судга сўнгги сўзини касалхонадан айтади


RUSSIA -- Ukraine's former president Viktor Yanukovych gives a press conference in Moscow, March 02, 2018

Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўтказилаётган суднинг навбатдаги мажлиси у касалхонага ётқизилгани учун кейинга қолдирилди.

19 ноябрь куни Киевнинг Оболон тумани судьяси Владислав Девятко суд мажлисини 5 декабрга қолдирди. Янукович соғлиғи яхшиланмаган тақдирда ҳам видео орқали кўрсатма бериши кутилмоқда.

Янукович 19 ноябрь куни Россияда туриб видео орқали сўнгги сўзини айтиши керак эди. Аммо унинг адвокати Олександр Хорошинский мижозининг соғлиғи бунга йўл бермаслигини айтди.

Куни кеча Хорошинский Янукович 16 ноябрь куни тиззаси ва умуртқа поғонасидан жароҳат олиб, Москвада шифохонага ётқизилганини эълон қилган эди.

Россияда сургунда яшаётган Янукович суди Киевда бўлиб ўтмоқда.

Януковичга ватанга хиёнат қилиш, Украина суверенитети ва ҳудудий бирлигини бузувчи чораларга қасддан қўл уриш ҳамда Россия расмийлари билан тил бириктириш айбловлари қўйилган.

XS
SM
MD
LG