Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:34

Прокурор хорижлик велосипедчиларни ўлдирган тожикистонликни умрбод қамашни сўради


Ҳужумни амалга оширишда айбланаётган беш судланувчининг фақат биттаси, яъни Абдусамадов (суратда) тирик қолган.
Ҳужумни амалга оширишда айбланаётган беш судланувчининг фақат биттаси, яъни Абдусамадов (суратда) тирик қолган.

Тожикистонда давлат қораловчиси жорий йилнинг июль ойида чет элликларни ўлдиришда айбланаётган асосий судланувчини бир умрга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда Озодлик радиоси тожик хизмати манбалари билдирди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган суд қатнашувчиларининг бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан Ҳусайн Абдусамадов ҳамда бошқа айбланувчилар сўнгги сўзни айтганини билдирди.

29 июль куни Тожикистон пойтахтидан тахминан 150 километр жанубда бир гуруҳ тожикистонлик икки америкалик, бир голландиялик ҳамда бир швейцариялик велосипедчи устига автомобиль ҳайдаб, бунинг ортидан сайёҳларни пичоқлаб ўлдирган эди. Икки велосипедчи ҳужумда омон қолган.

Ҳужумни амалга оширишда айбланаётган беш судланувчининг фақат биттаси, яъни Абдусамадов тирик қолган. Тожикистон расмийлари сўзларига кўра, қолган гумонланувчилар уларни қўлга олиш амалиёти давомида йўқ қилинган.

Абдусамадовга тўққиз айблов қўйилган. Тожик суди бир вақтнинг ўзида унга кўмаклашганлар ишини ҳам кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG