Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:25

ЕИ Ўзбекистонга чорвачиликни ривожлантириш ва адлия хизматини яхшилашга 25 млн евро ажратади


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

22 ноябрь куни Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида умумий бюджети 25 млн евро бўлган «Чорвачилик секторини ривожлантириш», «Адлия органлари томонидан республика минтақаларида кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини яхшилаш» лойиҳаларини Европа иттифоқи томонидан молиялаштириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари бўйича комиссари Невен Мимица билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлигига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан «Марказий Осиё – Европа иттифоқи» шаклидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг динамик ва самарали кўриниши мамнуният билан қайд этилди. Хусусан таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда «Хусусий ҳуқуқ» ва «Тиббиёт» каби мутахассисликларда Европа ОТМлари филиаллари тармоғини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG