Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:12

Самарқанддаги форумда собиқ маҳбуслар реабилитацияси масаласи кўтарилади (ВИДЕО)


22 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Осиё форуми бошланди. Форумда қатнашаётган Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбатда анжуман давомида Хьюман райт уотч ташкилоти ўзбекистонлик собиқ сиёсий маҳбуслар реабилитацияси масаласи кўтарилишини айтди.

Форумда Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибёрг Солрун Гисладоттир, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТнинг минтақавий марказ директори Наталья Герман сингари расмийлар қатнашмоқда.

Самарқанддаги форумда собиқ маҳбуслар реабилитацияси масаласи кўтарилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00


Форум Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати ва БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг видеомурожаатини тинглаш билан бошланди.

Форумда қатнашаётган Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбатда анжуман давомида ўзбекистонлик собиқ сиёсий маҳбуслар реабилитацияси масаласини Хюман райтс уотч ташкилоти кўтаришини айтди.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG