Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:46

Британия бош штаби бошлиғи: Россия ИШИДдан ҳам хавфли


Британия қуролли кучлари штабининг янги тайинланган бошлиғи Марк Карлтон-Смит Россия Британия ва иттифоқчилари учун "Ислом давлати" - ИШИД ва "Ал Қоида" экстремист гуруҳларидан-да катта хавф туғдиришини айтди.

The Telegraph мухбири билан суҳбатда генерал Марк Карлтон-Смит Москва янги воситалар орқали Ғарб давлатлари барқарорлигини издан чиқаришга интилаётганини таъкидлади.

Генерал НАТОни кучайтириш кераклиги, лекин Европанинг ягона қуролли кучларини барпо этиш ғоясига қарши эканини билдирди.

Британия АҚШ ва иттифоқчилари халқаро коалиция таркибида Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши кураш олиб бормоқда.

Карлтон-Смит сўнгги пайтларда радикал исломчилар тарафидан хавф камайгани, уларнинг назорат ҳудуди торайганини айтди

XS
SM
MD
LG